22:11 / 09.12.2018
2 763

Каталония раҳбари икки кунлик очликни бошлади

Каталония раҳбари икки кунлик очликни бошлади
Каталония ҳукумати раҳбари Ким Торра ҳибсда ушлаб турилган каталониялик сиёсатчилар билан бирдамлик сифатида 48 соатлик очликни бошлади. Бу ҳақда La Vanguardia нашрига таяниб Кун.уз маълум қилди.

Маълум қилинишича, Торра очлик тугагунча 11 декабргача Монтсеррат монастирида қолади. Торра депутатлар ва фаоллар 7 декабрда бошлаган акцияга қўшилган. Акция иштирокчилари 20 декабргача сиёсий маҳбуслар ҳимоясига навбати билан қисқа муддатли очлик эълон қилишмоқчи.

Бир неча кун аввал ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган, Каталония миллий кенгашининг собиқ раҳбари Жорди Санчес, парламентнинг собиқ депутати Жорди Турул ва Каталониянинг собиқ ички ишлар вазири Жоаким Форн очлик эълон қилишган.

Ноябрь бошида Испания прокуратураси Каталониянинг собиқ вице-президенти Ориол Жункерасга 25 йиллик, мухторият ҳукуматининг бошқа аъзоларига 16 ва 17 йиллик қамоқ жазолари берилишини сўраган. Жункерас ва Каталония ҳукуматининг бир неча собиқ аъзоси 2017 йил ноябрь бошида ҳибсга олинганди. Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва женералитетнинг бир қисм аъзолари хорижда яширинишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Каталония раҳбари икки кунлик очликни бошлади