12:30 / 13.12.2018
2 745

Ривожланишнинг эфиопияча усули ...

Ривожланишнинг эфиопияча усули ...
Эфиопия – иқтисодиёти тез ривожланаётган ва ялпи ички маҳсулоти жадал ошаётган давлат. Бугун шу ўлкадан ташриф буюрган курсдошим билан жамият ва давлат ривожи ҳақида бафуржа суҳбатлашдим.

Биз Африка қитъаси деганда одатда биринчи бўлиб саҳрони тасаввур қиламиз. Хўш, саҳродаги бу давлатнинг ривожланиш сири нимада? Мен шулардан бирини топгандай бўлдим.

Суҳбат асносида маълум бўлдики, Эфиопияда аксарият давлат органларининг ходимлари “курси”га ўтиришдан аввал 5 йил қишлоқ ҳудудида яшаб, аҳолининг энг қуйи қатлами билан бирга кун кечириб, ташаббус кўрсатиши, шу ҳудудни оёққа туришига хизмат қилиш керак экан.

Бу тажрибани ўзимизда татбиқ қилиш ҳақида ўйладим. Хўш, минг-минглаб давлат ишчиларимиздан нечтаси қишлоқдан омон қайтар экан? Қишлоқда газ йўқ, чироқ йўқ. Хаёлимга биринчи бўлиб ана шу фикр келди.

Лекин кун келиб, имкон бўлиши билан шу ташаббусни жорий қилишга уриниб кўраман. Эҳтимол, ўшанда ўзим биринчи бўлиб қишлоғимда 5 йил яшаб, газсиз, чироқсиз яшаётган ота-онам олдидаги қарзимнинг юздан бирини узарман.

Биз технологик ёки илмий инновацияга эмас, аввало, оддий инсоний инновацияга муҳтожмиз, айни пайтда.
Шуҳрат Сатторов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ривожланишнинг эфиопияча усули ...