00:32 / 24.12.2018
4 438

Қозоғистонлик қўшиқчи Жеки Чанга чопон совға қилди (фото)

Қозоғистонлик қўшиқчи Жеки Чанга чопон совға қилди (фото)
Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген бутун дунёга машҳур хитойлик актёр, режиссёр, каскадёр, қўшиқчи Жеки Чан билан учрашди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

«Жеки Чаннинг оддийлиги ва очиқлиги тўғрисида сўзсиз ҳам маълум. У болаликдан бери менинг севимли актёрим ва у билан ҳар гал кўришганимизда у менга оқ йўл ва яхшиликларни тилайди. Бугун мен унинг янги диски тақдимотида бўлдим. Менинг қўлимда унинг қўлларидан олинган совға бор. Мен эса одатларимизга кўра унга замонавий қозоқ чопонини совға қилдим. Бутун дунё тан олган бу инсоннинг оддийлиги мени лол қолдиради. Сизга узоқ умр тилайман!» — дейди қўшиқчи.
2017 йилнинг февралида Димаш Жеки Чан билан илк бор Хитойнинг Чанша шаҳрида «I am a Singer» вокал танловида иштирок этганида учрашган. Актёр Димашнинг ижросини кўриб, у билан шахсан учрашмоқчи бўлган.

Учрашувда Жеки Чан унга куртка ва мусиқа тинглаш учун ускуна совға қилган. Димаш эса Чанга қозоқ чопони ва дўмбира совға қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик қўшиқчи Жеки Чанга чопон совға қилди (фото)
[/banner_pushhouse