07:26 / 10.01.2019
5 112

13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди

13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди
Россиянинг Митиши шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли қизалоқ селфи қилишга уринаётганда, травматик тўппончадан ўз юзини отиб қўяди. Бу ҳақда Россиянинг Москва вилоятидаги Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 5 январь куни шаҳар ташқарисидаги уйда содир бўлган.

Қизалоқ суратга тушишга қарор қилади ва отасининг рухсатисиз унинг травматик тўппончасини ғилофдан чиқаради.
“Ўзининг эҳтиётсизлиги билан қуролнинг тепкисини босади ва тасодифан ўз юзини отиб қўяди”, - дейилган хабарда.

Хабарда келтирилишича, унинг пастки жағи синган. Ҳозирда дастлабки текширув ўтказилмоқда. Қизалоқнинг отаси қуролни зарур бўлган ҳолда сақламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди