date

Испанияда автомобил ичида унутиб қолдирилган икки ёшли қизалоқ вафот этди

Испанияда автомобил ичида унутиб қолдирилган икки ёшли қизалоқ вафот этди

Ҳодиса 20 май куни юз берган. Маълум қилинишича, ота эрталаб катта фарзандини мактабга олиб боргач, кичик қизини боғчага олиб кетиши керак бўлган.

Аммо телефон қўнғироғи сабаб чалғиб, боғча томон эмас, ишга йўл олган ва қизалоқни машинада унутиб қолдирган.

Соат 15:00 лар атрофида она қизини боғчадан олиб кетиши учун келганида тарбиячи бола эрталаб олиб келинмаганини айтган.

Шундан кейин ота-она вазиятни англаб тез ёрдам чақирган. Қизалоқ шифохонага олиб борилган. Аммо шифокорлар уни вафот этганини маълум қилган.

Шаҳар маъмурияти қизалоқ хотирасига 2 кунлик матом эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Испанияда автомобил ичида унутиб қолдирилган икки ёшли қизалоқ вафот этди