
Париж соғлом ҳордиқ учун энг яхши шаҳарлар элликталиги етакчиси бўлди. Бу ҳақда Daily Mail"га таяниб Kun.uz нашри хабар берди.
TravelSupermarket ресурси мутахассислари рейтингни тузишда шаҳардаги боғлар, спорт заллар, спа-салонлар, йога студиялари, вегетариан ресторанлар ва соғлом озиқ-овқат дўконлари ҳамда йилдаги қуёшли кунлар сонини ҳисобга олишган. Шунингдек, ушбу шаҳарда бўлиш харажатлари ҳисобга олинган.
Етакчи бешталикка Таиланднинг Чианг Май (2-ўрин) ва Паттайа (4-ўрин) курортлари, Испаниянинг Барселонаси (3-ўрин) ва Канаданинг Ванкувери киритилган.
Шунингдек, етакчи ўнталикка Майами (АҚШ), Сан-Франциско (АҚШ), Лиссабон (Португалия), Денпасар (Бали, Индонезия) ва Буэнос-Айрес (Аргентина) кирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар