21:37 / 26.01.2019
3 929

Англия банки Мадуронинг 1,2 млрд долларлик олтин ёмбиларни қайтариш талабини рад этди

Англия банки Мадуронинг 1,2 млрд долларлик олтин ёмбиларни қайтариш талабини рад этди
Англия банки 26 январь куни Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукуматининг қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган олтин ёмбиларни мамлакатга қайтариш сўралган мурожаатини қаноатлантирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Марказий банк АҚШнинг айрим мулозимлари, хусусан, миллий хавфсизлик бўйича президент ёрдамчиси Жон Болтон ва давлат котиби Майк Помпеонинг Буюк Британияга ёрдам сўраб йўллаган мурожаатидан сўнг шундай қарорга келган. Унда «Венесуэла режимининг хорижий активларга чиқиш имкониятини тўхтатиш» сўралган.

Хабарда айтилишича, ўтган йилнинг 7 ноябрида Англия банки ноқонуний йўллар билан ўзлаштиришнинг олдини олиш мақсадида Венесуэлага қиймати 420 фунт стерлинг (деярли 550 миллион доллар) бўлган олтин ёмбиларни қайтаришдан бош тортган. Британия расмийлари Венесуэла ҳукуматидан қимматбаҳо металлардан қандай мақсадларда фойдаланмоқчи эканлиги ҳақида маълумот талаб қилган.

2018 йилнинг декабрь ойида Венесуэланинг «Аввало адолат» ва «Халқ иродаси» номли икки мухолифат партияси Англия банкидан Мадуронинг талабига биноат олтинларни қайтармасликни сўраган. Уларнинг фикрига кўра, олтинлардан мухолифатчиларни таъқиб қилишни ташкил қилиш мақсадида фойдаланишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англия банки Мадуронинг 1,2 млрд долларлик олтин ёмбиларни қайтариш талабини рад этди