Ҳиндистонда йўловчи поезднинг 9 та вагони рельслардан чиқиб кетди (фото)

  • 03 февраль 2019, 13:26
  • 1 542
  • Дунё
  • Ҳиндистонда йўловчи поезднинг 9 та вагони рельслардан чиқиб кетди (фото)
    Ҳиндистоннинг Бихор штатида йўловчи поездининг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳат олган. Бу ҳақда Hindustan Times нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

    Маълум қилинишича, воқеа 3 февраль соат 03.58 да юз берган. Поезднинг 9 та вагони рельслардан чиқиб кетган. Воқеа вақтида поезд катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

    Ушбу йўналиш бўйлаб йўловчи поездлари қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

    » » Ҳиндистонда йўловчи поезднинг 9 та вагони рельслардан чиқиб кетди (фото)