11:30 / 09.02.2019
3 672

Турк компанияси Венесуэладан 900 млн долларлик олтин сотиб олди

Турк компанияси Венесуэладан 900 млн долларлик олтин сотиб олди
Туркиянинг Sardes компанияси 2018 йилда Венесуэладан 900 млн долларлик олтин импорт қилган. Бу эса Вашингтоннинг норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, турк компанияси 2018 йил январида ишлашни бошлаган ва шу ойнинг ўзида Венесуэладан 41 млн долларлик олтин импорт қилган. Таъкидланишича, ушбу харид икки давлат ўртасида охирги 50 йил ичидаги бундай турдаги илк транзакция бўлган. Сўнгра компания февралда Венесуэладан яна 100 млн долларлик олтин сотиб олиб, уни Туркияга етказган. Умумий ҳисобда компания Венесуэладан 900 млн долларлик олтин олиб чиқиб кетган.

2018 йил ноябрда АҚШ Венесуэланинг олтин захиралари билан операцияларни блоклашга қаратилган санкциялар киритган. Бундан олдин эса АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияга ўз вакилини жўнатиб, у орқали Анқарани Венесуэладан олтин сотиб олишни тўхтатиши кераклигидан огоҳлантирган.

Таъкидланишича, икки давлат ўртасида Sardes орқали олтин савдоси ноябрда тўхтатилган, бироқ буни амалга ошириш учун бошқа имконлар мавжуд. Турк компанияси изоҳ беришдан бош тортган. Айни вақтда ушбу олтин билан қандай йўл тутилганини кузатишнинг имкони йўқ.

Мақолада айтилишича, Туркия АҚШ санкциялари амал қилаётган давлатларга ушбу санкцияларни четлаб ўтишга имкон берувчи томон ролини биринчи марта ўйнамаяпти. Бу эса Вашингтоннинг коррупциялашган ёки душманона деб ҳисобловчи давлатлар ҳукуматларини яккалаш бўйича саъй-ҳаракатларига путур етказмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Турк компанияси Венесуэладан 900 млн долларлик олтин сотиб олди
[/banner_pushhouse