Венесуэла Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари полковниги Рубен Альберто Пас Хименес мухолифатчи Хуан Гуайдони давлатнинг муваққат президенти сифатида тан олди.
У YouTube порталида MS2 Noticias канали орқали видеомурожаат йўллаган ҳамда Гуайдо мамлакатнинг янги раҳбари ҳамда Венесуэла Қуролли кучларининг бош қўмондони сифатида тан олиб, уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан аввалроқ Венесуэла Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Франсиско Эстебан Янес Родригес ҳам Гуайдони мамлакат президенти вазифасини бажарувчи деб тан олиб, мухолифат томонга ўтганди.
Венесуэладаги қўшҳокимлик
23 январь куни Венесуэладаги мухолифатчилар етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент сифатида эълон қилганди. Уни дарҳол АҚШ, Канада, Лотин Америкасининг аксар давлатлари ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари янги президент сифатида тан олишди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Венесуэла билан муносабатларда ҳарбий сценарий ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди