15:01 / 01.03.2019
5 291

«Костя Большой» жиноий гуруҳи аъзолари 21 та қотиллик жинояти билан айбланди

«Костя Большой» жиноий гуруҳи аъзолари 21 та қотиллик жинояти билан айбланди
Яқинда Константин Пискарёв (лақаби «Костя Большой») етакчилигидаги жиноий гуруҳ иши тугатилиб, прокуратурага оширилди. Уларни Москва вилоятидаги Сергиев Посад шаҳарчаси мэри Евгений Душкони ўлдирганлик ва шу каби яна 20 та қотиллик жиноятлари содир этганликда айблашди.

Гуруҳ етакчиси билан бирга ҳамтовоқлари Сергей Александров, Сергей Барабашкин, Юрий Бережнов, Александр Замятин, Дамир Капков, Андрей Столяров, Дмитрий ва Николай Юровлар ҳам суд қора курсисига ўтириб, қилмишларига яраша жазо олади. Жиноий гуруҳ аъзолари бандитизм, қотиллик, ноқонуний тарзда ўқотар қуролга эгалик қилиш, портловчи моддалар олди-сотдиси ва сақлаганликда айбланди.

Тергов материалларида таъкидланишича, Пискарёв 1996-1999 йилларда айнан қотиллик жиноятлари содир этиш ниятида бу жиноий гуруҳни тузган. Дастлабки қотилликларни эса у ва ҳамтовоқлари 1990 йили содир этишга улгуришганди. Ўшандан бошлаб то 2016 йилга қадар гуруҳ аъзолари Москва шаҳри, Москва вилоятида 21 кишининг ёстиғини қуритган. Энг шов-шувли қотиллик жинояти Сергиев Посад мэри Евгений Душкони ўлдириш бўлди. Бу жиноятни 2011 йил 22 август куни шахсан Пискарёвнинг ўзи содир этган. Айтишларича, мэр ва Пискарёв ўртасида 2011 йили пул туфайли келишмовчиликлар юзага келган экан.

Гуруҳ аъзолари жуда яхши тайёргарликдан ўтган, ҳушёр ва эҳтиёткорлиги туфайли узоқ вақт қўлга туша қолмади. Аммо Россия тергов қўмитасининг улардан-да тажрибалироқ терговчилари, изқуварлар барибир қўлга олишди. Ҳозирги пайтда ушбу жиноий иш прокуратурага тасдиқлаш учун юборилган. Тасдиқдан ўтгач, иш судга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Костя Большой» жиноий гуруҳи аъзолари 21 та қотиллик жинояти билан айбланди