Янги Зеландиядаги теракт ҳақидаги сўзлари учун австралиялик сенаторнинг бошига тухум билан уришди (видео)​

  • 17 март 2019, 00:13
  • 2 827
  • Дунё
  • Янги Зеландиядаги теракт ҳақидаги сўзлари учун австралиялик сенаторнинг бошига тухум билан уришди (видео)​
    Австралиялик сенатор Фрейзер Эннинг ўзига тухум улоқтирган ўсмирни калтаклади, деб ёзади Kun.uz нашри.

    Воқеа сиёсатчининг Мельбурнда журналистлар олдида чиқиши пайтида юз берган. Ўсмир Эннингнинг ортидан келиб унинг бошига пишмаган тухум улоқтирган.

    Сенатор унга жавобан ўсмирга ташланиб бир неча бор зарба берган, сиёсатчининг тарафдорлари эса ўсмирни ерга қулатишган.

    Ўсмир полиция томонидан қўлга олинган ва кейинроқ қўйиб юборилган.

    Қайд этилишича, Австралия парламентида Квинсленд штати номидан чиқувчи Эннинг қўшни Янги Зеландияда содир этилган теракт ҳақида кескин фикр билдирган.

    Сенатор ушбу ҳодисанинг асл сабаби мамлакатдаги қурол савдоси бўйича қонунлар эмас, мутаассиб мусулмонларнинг оммавий миграцияси эканлигини айтган. Кейинроқ Австралия бош вазири Скотт Моррисон унинг сўзларини «жирканч», унинг нуқтаи назарини эса мамлакат парламенти учун номуносиб деб атаган.

    » » Янги Зеландиядаги теракт ҳақидаги сўзлари учун австралиялик сенаторнинг бошига тухум билан уришди (видео)​