Россияда маҳаллий аҳоли Марказий осиёликларга қарши намойишга чиқди

1 дақиқа ўқиш13.8K
Россияда маҳаллий аҳоли Марказий осиёликларга қарши намойишга чиқди
Якутскда 17 март куни кечқурун маҳаллий аҳоли вакиллари мигрантларга қарши намойишга чиқди, деб хабар қилмоқда Sof.uz.

Хабарда айтилишига кўра, 17 март куни кечқурун Якутск шаҳри марказий майдонида 200 га яқин маҳаллий аҳоли норозилик намойишига чиққан. Митинг иштирокчилари ҳукуматдан Марказий осиёлик мигрантларга қарши қонунчиликни кескинлаштиришни ва айбдорларни жазолашни талаб қилишган.

Маълум бўлишича, келиб чиқиши Марказий Осиё республикаларидан биридан бўлган фуқаро ўз танишлари ёрдамида ёқутистонлик аёлни ўғирлаб кетган ва зўрлаган. Шундан сўнг аёл киши полицияга ариза билан мурожаат қилган.

Айни дамда қонунбузар қўлга олинган ва кўрсатма бермоқда. Унга қарши Россия Жиноят кодексининг 127 моддасига асосан (одам ўғирлаш ва ноқонуний ушлаб туриш) жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу муносабат билан Ёқутистон Тергов органлари жиноятчилик - ҳеч қандай миллатга мансуб эмаслигини алоҳида таъкидламоқда. Бунинг далили сифатида улар статистик маълумотларни келтиришган: 2017 йилда Ёқутистонда жинсий сабабларга кўра жами 117 та жиноят содир этилган бўлса, шундан 6 таси - хорижий давлат фуқаролари томонидан амалга оширилган. 2018 йилда 296та ана шундай жиноят қайд этилган бўлса, ундан фақат 4таси - хорижий фуқаролар томонидан содир этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?