16:00 / 04.04.2019
4 541

Россия «жиноят олами»нинг янги етакчиси ким бўлиши мумкин?

Россия «жиноят олами»нинг янги етакчиси ким бўлиши мумкин?
Қонундаги ўғри, жиноий доираларда Таро сифатида танилган Тариэл Ониани Россия жиноят дунёсининг аввалги етакчиси Захарий Калашов (Шакро Молодой)нинг ўрнига муносиб муқобил вариант саналади. Бу ҳақда 4 апрель, пайшанба куни, «Прайм Крайм» ахборот агентлиги муҳаррири Виктория Гефтер «Лента.ру»га хабар қилди.

«Катта эҳтимол билан, энг юқори даражада бу масала ҳал қилинган. Куч тузилмалари ходимлари учун Таро - Шакронинг ўрнига муносиб муқобил шахсдир. 2003 йилда у Абхазиядаги Кодор дарасида қўлга олинган БМТ ходимларини озод қилишда [хавфсизлик кучларига] ёрдам берган», - дея хабар қилди Гефтер.

Ониани 2006 йилда жиноий таъқибга учраганлиги сабабли Европани тарк этишга мажбур бўлганида, у Россияга қайтди ва Россия фуқаролигини олди. «Бу [ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари] у билан тил топиб кетиши мумкинлигини кўрсатади - айниқса, махсус қамоқхоналарда ўтган ўн йилдан кейин», - дея таъкидлаб ўтди агентлик муҳаррири.

Гефтернинг фикрича, агар Россия куч тузилмалари Ониани билан ишлашга қарор қилса, унда уни жиноий жавобгарликка тортиш ниятида бўлган Испанияга экстрадицияси, Грузияда Захарий Калашов учун сиртдан чиқарилган ҳукмдек тийиб турувчи омил бўлади.

Аввалроқ, Кутаиси ўғрилар клани раҳбари 61 ёшли Тариэл Ониани 9 апрель куни қаттиқ режимдаги колониядан муддатдан олдин чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 2010 йил июль ойида Москванинг Хамовнический суди уни одам ўғирлаш ва товламачилик жиноятида айблаб 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Таро 2019 йил 11 июнь куни озодликка чиқиши керак эди, аммо у жазо муддатини 9 йил ва 10 ойга қисқартиришга эришди.

Россия жиноят дунёсининг собиқ етакчиси, мамлакат ва МДҲдаги «1-рақамли» қонундаги ўғри Захарий Калашов 2018 йил март ойида товламачилик жинояти учун қарийб 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида Алишер Усмонов «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларни ўчириб ташлашни талаб қилганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия «жиноят олами»нинг янги етакчиси ким бўлиши мумкин?