Афғонистонда илк аттракционлар боғи очилди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Афғонистонда илк аттракционлар боғи очилди
Афғонистон пойтахти Кобулда мамлакатдаги илк аттракционлар боғи очилди, деб хабар берди Kun.uz.

Доимий портлашлар ва терактлардан чарчаган Кобул аҳолиси ва уларнинг фарзандларида урушдан бироз бўлса-да дам олиш, завқланиб, кайфиятни кўтаришга имкон пайдо бўлди. Kabul City Park деб номланган боғ Кобул дарёси бўйида шаҳар ҳокимлиги ва хусусий компаниялар кўмагида қурилган. Боғ 5 гектардан кўпроқ майдонни эгаллаган.

“Афғонистонликлар урушлар, портлашлар ва террорчилар ҳужумларидан чарчашган. Умид қиламанки, шаҳар боғи уларнинг кўнгилларини овутиб, бирозга бўлса-да бахтиёр қила олади”, деб айтган боғ директори Ҳабибуллоҳ Асматий.

Боғда “томоша ғилдираги” ва американча тепаликларда учиш мумкин, у ерда роликларда учиш учун йўлаклар, автодром, пейнтбол учун майдон ва бошқа кўплаб аттракционлар мавжуд.

Таъкидланишича, кўнгилочар боғ соат 9дан яримтунгча ишлайди. Кунига унга ўртача мингга яқин одам ташриф буюрмоқда. Боғга кириш чиптаси 30 афғонийни (40 АҚШ центи) ташкил қилади. Аттракционларга чипталар эса алоҳида сотилади. Бундан ташқари, боғда овқатланиб, фильмлар кўриш учун ресторан ва кинотеатрга айлантирилган эски самолёт мавжуд.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?