22:15 / 01.06.2019
3 825

Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)

Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев "Татарстан" нашрининг "Таҳририят ошхонаси"да самарқандча палов тайёрлади.

Дипломат ушбу миллий таом республиканинг ҳар бир вилоятида ўзига хос усулда тайёрланишини ва уни тайёрлашнинг юзлаб усуллари мавжуд эканлигини айтди.

Фото: ТАТАРСТАН
"Ўзим қадимий Самарқанд шаҳридан бўлганлигим учун самарқандча паловни ёқтираман. Уйда бу таомни тез-тез тайёрлаймиз", - деди Насриев.

Фото: ТАТАРСТАН
Палов тайёрлаш жараёнида бош консул Россия президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрдаги Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳақида ҳам сўзлади.

"Умумий қиймати 27 млрд доллардан ортиқ келишувлар имзоланди. Ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон минтақалараро форуми ўтказилди", - деди у.

Фариддин Насриев Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳамда Татаристон ҳукуматига ушбу форумда фаол иштирок этганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Фото: ТАТАРСТАН

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)