БААдаги танкерларга ҳужумлар миналар ёрдамида амалга оширилган – Reuters

1 дақиқа ўқиш2.6K
БААдаги танкерларга ҳужумлар миналар ёрдамида амалга оширилган – Reuters
12 май куни БААнинг сув ҳудудларида ҳужумга учраган 4 та танкер ғаввослар ёрдамида ўрнатилган миналар ёрдамида портлатилган. Бу ҳақда БАА, Саудия Арабистони ва Норвегия томонидан бу ҳужумларнинг тергови натижаларига кўра БМТ Хавфсизлик кенгашида тақдим қилинган мактубда айтилган, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Мактубда ҳужум ортида қайси давлат фуқаролари тургани кўрсатилмаган, бироқ ҳужум вақтида сув остида кема сиртига ўрнатиладиган денгиз миналари қўллангани таъкидлаб ўтилган. Тахмин қилинишича, миналарни яхши ўргатилган ғаввослар ўрнатган. Улар кемалар ёнига тезюрар катерларда борган.

Уч давлат вакиллари ҳужум ўзидан яхши ташкиллаштирилган операцияни акс эттиргани ва шу сабабли жиддий тайёргарликни талаб қилганини таъкидлаб ўтишган. “Тергов ҳали якунланмаган, бироқ бу фактлар танкерларга 4 та ҳужум катта имкониятларга эга субъект томонидан амалга оширилган моҳирона ва яхши мувофиқлаштирилган операциянинг бир қисми эканининг исботи ҳисобланади. Бу ҳужумлар давлатга қарашли субъект томонидан амалга оширилганининг эҳтимоли юқори”, дейилган мактубда.

БАА ташқи ишлар вазирлиги 12 май куни Ал-Фужайра портида 4 та савдо кемасига қарши қўпорувчилик амалга оширилганини маълум қилганди. Кейинроқ “Блумберг” агентлиги БАА ҳукуматидаги манбаларга таяниб Саудия Арабистонининг Bahri компаниясига тегишли Amjad ва Al Marzoqah танкерлари, Норвегия байроғи остида сузувчи Andrea Victory танкери ва БААда рўйхатга олинган A.Michel кемаси ҳужумга учраганини хабар қилган.

Араб подшоҳликлари бошқа кўплаб давлатлар каби бу хатти-ҳаракатларни қоралашган ва бундай ҳужумлар кемачиликка ва нефть етказилишига хавф солишини таъкидлаб ўтишган. Саудия Арабистони ва АҚШда ушбу қўпорувчиликларга Эрон алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилган.

Манба: Кун
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?