Саудия аэропорти бир ҳафтада тўртинчи бор ҳужумга учради (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш148
Саудия аэропорти бир ҳафтада тўртинчи бор ҳужумга учради (видео)

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид халқаро аэропорти яна ҳужум нишонiga айланди. Сўнгги кунларда такрорланаётган ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 октябрь куниги ҳужумда Покистон фуқароси ҳалок бўлган, камида 11 киши жароҳатланган. Аэропорт инфратузилмасига ҳам зарар етган. Асосан ички рейсларга хизмат кўрсатувчи 3 ва 4-терминаллар ҳудуди нишонга олинган, ҳодисадан кейин у ерда ёнғин чиққан.

Манбага кўра, аэропорт сўнгги беш кун ичида тўрт марта ҳужумга дуч келган. У 10 октябрдаги ракета ҳужумидан кейин фаолиятини тўхтатган. Аввалги ҳужумда 13 киши ҳалок бўлгани ва 300 дан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинган. Қурбонлар орасида саккизта давлат фуқаролари бўлган, жабрланганлар қаторида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилган.

Шунингдек, Саудия расмийлари 11 октябрь куни Даммам яқинидаги Подшоҳ Фаҳд халқаро аэропорти ҳамда Saudi Aramco нефть компаниясининг иккита объектига ҳам ҳужум қилинганини маълум қилган. Reuters билан суҳбатлашган йўловчининг айтишича, аэропортда тўхтаб турган бир нечта самолёт яқинидаги учиш-қўниш йўлагига снаряд тушиб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳужумлар Яман ҳусийлари билан боғланмоқда. Улар аввалроқ самолётларни Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини тарк этишга чақириб, қиролликни «ҳарбий операциялар ҳудуди» деб эълон қилган эди.

Воқеалар юзасидан вазият ривожланиши ва ҳужумлар учун масъулиятни ким ўз зиммасига олиши ҳали аниқлаштирилиши керак.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  2. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  3. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  4. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради
  5. Спорт
    Олимпиакос Пирей — Милан: таркиблар ва жонли матн
  6. Фойдали
    Тугалланмаган ишлар мияни чарчатади: руҳий зўриқишни камайтиришнинг 5 усули
  7. Спорт
    Дин. Загреб — Байер Леверкузен: таркиблар ва жонли матн
  8. Спорт
    Таэквондо WT бўйича Гран-при финали старт олади: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби...
  9. Спорт
    Чемпионлар лигасида 5-турнинг энг яхши футболчиси соврини Энтони Гордонга насиб этди
  10. Спорт
    Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг инқирози сабабларини очиқлади