Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Euronews телеканалига интервьюсида Нурсултон Назарбоевнинг истеъфога кетиши ҳақидаги қарорини 3,5 йил аввал билганини сўзлаб берди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти 19 март куни ўз ваколатларини тўхтатиши ҳақида эълон қилганди. Шу куниёқ президент вазифасини Тоқаев бажариши маълум бўлган.
«У 3,5 йил аввал «Сен кейинги президент бўласан» деб айтганди. Бу вақт масаласи эди, биз керакли онни танлагандик», деб айтган Тоқаев интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Назарбоев ҳозирда сиёсатда қолди.
«Мен у билан асосий стратегик масалалар бўйича маслаҳатлашиш зарур деб биламан ва шундай ҳам қиламан, деярли мунтазам. Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг ўзи Қозоғистонда икки ҳокимлик бўлмаслигини, у кетишини, бироқ президентга ёрдам беришини айтган. У бизга қанча ёрдам бериши унга боғлиқ», деб таъкидлаб ўтган Тоқаев.
Аввалроқ Қозоғистоннинг янги президенти мамлакатда фуқароларга намойишларга чиқишга имкон берувчи қонун қабул қилинишини маълум қилган.
«Албатта, ноқонуний барча нарса тўхтатилади. Бош прокуратура кўчалардаги бундай намойишлар – рухсат олинмаган намойишлар, тартибсизликлар ноқонунийлигидан огоҳлантирган, чунки улар унда иштирок этишни истамаганларга халақит қилади. Шу сабабли ўз фикрини билдириш учун намойишга чиқишни истовчилар тегишли идораларга мурожаат қиладиган ва уларга тўпланиш ҳамда ўз фикрини билдириш учун махсус жой ажратиладиган қонун қабул қилинади», деб қўшимча қилган Тоқаев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)