12:30 / 21.08.2019
2 543

Гондурас собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбдор деб топилди

Гондурас собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбдор деб топилди
Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигалпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. Дарё сайтининг хабар беришича, бу ҳақда 20 август куни Гондурас Олий судининг Тwиттеръдаги саҳифасида маълум қилинган.

«Бониля 8 та фирибгарлик ва 3 та ўғрилик ҳолатлари бўйича бир овоздан айбдор деб топилди», — дейилади хабарда.
Роса Элена Бониля 2018 йилнинг февраль ойи охирида қўлга олинган. Гондурас прокуратураси уни турли ижтимоий дастурларга мўлжалланган 700 минг долларни ўзлаштирганликда айблаган.

Собиқ биринчи хонимга нисбатан суд ҳукми 27 август куни чиқарилиши кутилмоқда. У 58 йилдан 87 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гондурас собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбдор деб топилди