Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди (фото)

  • 16 сентябрь 2019, 09:16
  • 784
  • Дунё
  • Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди (фото)
    Фото: «Zakon.kz»
    Қозоғистонда илк марта қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz»га таяниб "Хабар" нашри. Ташаббус Қарағанда вилояти Жанаариқ туманининг 90 йиллиги ҳамда ёзувчи ва шоир Сакен Сейфуллиннинг 125 йиллик юбилейи тантаналари доирасида амалга оширилди.

    Фото: «Zakon.kz»
    Маҳаллий фермерлар ўлканинг донғини дунёга тарaтишга бел боғлашди. Ўзига хос акцияда қатнашиш учун туманнинг 12 қишлоғи ва иккита посёлкасидан 1000 нафар киши келди. Улар бир пайтнинг ўзида махсус идиш — кувида 10 минг литр қимиз пишишди.

    Фото: «Zakon.kz»
    Рекордни қайд этиш учун халқаро экспертлар етиб келишди.

    Фото: «Zakon.kz»
    «Рекордни қайд этиш учун атайин Кубадан келдим. Тайёрланадиган ичимликнинг миқдори, қатнашчилар ва улар ишлатган идишларнинг сонини ҳисобга олдик. Жуда кўп рекордларни кўрганмиз, аммо бу — биринчиси. Якуний натижани бир ойдан сўнг ўз сайтимизда маълум қиламиз», — деди Гиннесснинг рекордлар китоби вакили Юделькис Диас.

    Фото: «Zakon.kz»
    Жанаариқ тумани раҳбариятига рекорд ўрнатилгани ҳақида сертификат топширилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди (фото)