22:12 / 16.09.2019
4 107

Тўполон қилманглар, олабўжига бериб юбораман!

Тўполон қилманглар, олабўжига бериб юбораман!
“Исроил бош вазири Россиянинг келажаги учун асосий хавф ҳақида гапирди” деган сарлавҳани ўқидим-у, нима демоқчилигини тушундим. Нима ҳам дерди. Исломдан эҳтиёт бўлинглар дебди. Эрондан ҳам эҳтиёт бўлинглар, улар гапга кирмайдиган қулоқсизлар.

Исроил ўзининг душманларини бошқаларга ҳам ёмонотлиқ қилишга уринмоқда. Энг ёмони, улар бунинг уддасидан чиқмоқда. Баъзи давлатлар уларнинг макр-у ҳийласига алданиб, Исломга қарши курашишни зимдан олиб бормоқда.

Албатта, бунга ўша давлатларнинг Ислом ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмаслиги ёки молиявий кўмакка алданиши сабаб бўлмоқда. Қизиқ ҳолат, кимдир уларга ишониб дунёни танлайди, кимдир Исломни деб охиратини танлайди.

“Россиянинг келажаги учун асосий хавф радикал Исломдир“, – деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу “РБК”га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Россия учун энг катта хатар бу ядро қуролига эга бўлиб, Яқин Шарқни забт этишга уринаётган мамлакат – Эрондан кириб келиши мумкин бўлган "радикал Ислом" ҳисобланади.

“Охир-оқибат, у ўз мафкураси ва қуролини нафақат Исроил ва Ғарбга, балки Россияга ҳам йўналтиради”, – деди Нетаньяҳу Эроннинг “дунёни бошқаришни исташи” ва “умумий маданиятга қарши”лиги ҳақида гапираркан.

Лекин бош вазир Фаластинда амалга ошираётган қирғинбарот хунрезликлари ҳақида бир оғиз ҳам гапирмабди. Бутун дунё жим тургандан кейин у ҳам билганини қилади-да.
Икром УЛУҒБОЕВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўполон қилманглар, олабўжига бериб юбораман!