18:14 / 18.09.2019
4 372

Ўйин пайтида футболчиларни чақмоқ урди (видео)

Ўйин пайтида футболчиларни чақмоқ урди (видео)
Фото: «ATN»
Ямайкада футбол мусобақаси вақтида майдонни чақмоқ урди. Нохуш ҳодиса «Уолмер Бойс Скул» ва «Ямайка Коллеж» жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида юз берган. 82-дақиқада кутилмаган чақнашдан сўнг икки нафар футболчи ерга йиқилган.

Маълум бўлишича, яшин майсага урилган. Спортчилар зудлик билан шифохонага етказилган.
Таъкидланишича, чақмоқ уриши натижасида бошқа футболчилар ҳам шикастланган. Олинган жароҳатлар даражаси ҳозирча номаълум.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўйин пайтида футболчиларни чақмоқ урди (видео)