Президентнинг ўғлига қарашли 25 та машина кимошдида сотилди (фото)

  • 30 сентябрь 2019, 14:25
  • 3 385
  • Дунё
  • Президентнинг ўғлига қарашли 25 та машина кимошдида сотилди (фото)
    Фото: «Joinfo»
    Швейцария ҳукумати Экваториал Гвинея президентининг ўғлидан олиб қўйилган машиналарни Женевада аукционга қўйди, деб ёзади "Хабар" нашри.
    Йигирма бешта машина 27 миллион долларга сотилди.

    «Lamborghini Veneno» Фото: WDRB
    «Bonhams» уйи томонидан сотувга қўйилган 25 та лот орасида 2014 йилда чиқарилган «Lamborghini Veneno» суперкари ҳам бор эди, у харидорга $8,4 млн.га тушди», — дея таъкидлаган ҳолда AP ушбу туркумдаги машиналар бор-йўғи 9 дона ишлаб чиқарилганига эътиборни қаратди.

    Фото: WDRB

    Фото: WDRB

    Фото: WDRB
    Машиналар сотувидан ташкилотчилар 18 миллион доллар ишлашни хом-чўт қилишганди. Якунда тушум салкам 10 миллион доллар кўп бўлди. Ўзи сотувга қўйилган машиналар ноёб моделлар эди, қолаверса, кўпи ёлчитиб минилмаган ҳам экан. Фақат 1998 йили чиқарилган зирҳланган «Rolls-Royce Silver Spur»га жиддий таъмирга муҳтожлиги учун 87 мингдан кўп беришмади.

    Кимошди савдоларига 2019 йилнинг февралида, Женева прокуратураси давлат маблағларини мақсадсиз ишлатиш ва пулларни ўзлаштириш бўйича Экваториал Гвинея президентининг ўғли — Теодоро Нгема Обианг Мангу ишини ёпганидан сўнг рухсат берилган. Швейцария қонунчилигига кўра, тергови кетаётган шахс агарда етказилган зарарни қоплаб берса, прокуратура ишни ёпиши мумкин.

    Теодоро Нгема Обианг Мангу. Фото: «Joinfo»
    Президентнинг ўғли — 50 ёшли Теодоро Нгема Обианг Мангу 2016 йилнинг июнидан бери Экваториал Гвинея вице-президенти ҳисобланади.

    Теодоро Обианг Нгема Мбасого. Фото: «TUT.by»
    Ота, яъни президент алоҳида мавзу: Теодоро Обианг Нгема Мбасого 1979 йили ҳарбий тўнтариш уюштириб, ўз амакиси — Франсиско Масиас Нгема Бийогонинг диктаторлик режимини ағдарганидан бери мамлакатни узлуксиз бошқариб келяпти. Ўшанда у 37 ёшда эди, ҳозир 77 ёшда — унча-мунча монархга ҳам 40 йил мамлакатни бошқариш насиб этавермайди.

    Маълумот учун: Экваториал Гвинея — митти давлат: ҳудуди — 28 минг квадрат километр, аҳолиси — 1 миллион киши ҳам чиқмайди. 1990-йилларнинг бошларида давлат катта нефть экспорти эвазига аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Африкада етакчи ўринга чиқиб олди (2015 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ — 11056 АҚШ доллари). Бироқ бу «қора олтин»дан тушган даромадлар ҳаммага тенг тақсимланаётганини англатмайди, аҳолисининг катта қисми ичимлик суви етишмаслигидан қийналади, мамлакатда болалар ўлим кўрсаткичи жуда юқори: 20 фоизи беш ёшга ҳам тўлмай вафот этади. Инсон тараққиёти индексида мамлакат 2015 йили жаҳонда 138-ўринда қайд этилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Президентнинг ўғлига қарашли 25 та машина кимошдида сотилди (фото)