06:34 / 01.10.2019
4 567

Туркманистон чегарачилари Афғонистон томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда

Туркманистон чегарачилари Афғонистон томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда
Туркманистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ота-оналари чегарачиларнинг қўшни мамлакат томонидан мунтазам равишда ўққа тутиб келинаётганидан шикоят қилмоқда.

Сҳегаранинг Лебап вилояти Керки шаҳридаги 9 ҳамда 11-бўлинма хизмат ўтайдиган қисмлари хавфли ҳисобланади. Аскарлар деярли ҳар куни ўқлар ёмғири остида қолмоқда. Сўнгги ҳафталарда Мари ва Болқон вилоятидан келиб хизматни ўтаётган икки нафар аскар яраланган ва айни вақтда шифохонада даволанмоқда.

Аскарлар етишмаётгани туфайли чегарачиларни ўқув ҳарбий қисмларида тайёрлаш вақти уч ойдан бир ярим ойга қисқарган. Натижада ҳали махсус тайёргарлик ва отиш кўникмаларини тўплаб улгурмаган командир роталари, алоқа, моддий таъминот ҳамда фахрий қоровул қўшинларининг аъзолари чегарага юборилмоқда.

Одатда чегарани қўриқлашда етти километргача бўлган ҳудудда ер майдони белгилаб берилади. Агар майдон узунроқ бўлса, нарядга отлар ёки БТР қўшиб берилиши лозим.

Шахсий таркибда одам сонининг камлиги сабаб бўлинмалар орасидаги масофа узоқлашган. Техника ва отлар бўлмаганлиги учун аскарлар масофани пиёда босиб ўтмоқда. Бундай узоқ оралиқ масофа билан юрган вақтларда бўлинмалар ҳужум вақтида бир-бирига ёрдамга етиб келишга улгуролмай қолиши ҳам мумкин.

Аскарлар ота-оналарига овқатлар сифатининг яхши эмаслигидан ҳам шикоят қилган. Навбатчиликка кетаётганларга бир буханка нон ва бир фляга сув берилмоқда. Консерва ҳамда бошқа керакли жиҳозлар берилмаяпти.

Аскарлар туркман томонининг ҳарбий тайёргарлигини текшириш мақсадида афғон томони ёки уларнинг диққатини чалғитиш мақсадида контрабандачилар ўққа тутаётгани тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон чегарачилари Афғонистон томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда