
Англиянинг Тависток шаҳрида ҳамшира пицца ва чипс ейиладиган мувозанатли овқатланиш тартибига ўтди ва 76 килограмм йўқотди. Унинг ҳикояси Daily Mirror нашри томонидан нашр этилган.
Мэнди Коулз болалигидан семиришдан азият чеккан. “Мен жуда тўлачадан келган бола эдим”, — деб эслайди аёл. — Ўсмирлигимда эса янада семириб кетдим ва тенгдошларим мени масхара қила бошлади. Мен овқатдан таскин топардим ва яна вазн тўплай бошлардим».
Аёл бир неча бор вазн йўқотишга ҳаракат қилган. У махсус дорилар қабул қилган, гипнотерапиялар ўтаб, қатъий диеталарга ўтирган. Бироқ, натижа вақтинчалик бўлиб, у тез орада аввалги вазнига қайтарди. Қийин туғруқдан сўнг, аёл вазн йўқотиш гуруҳига ёзилишга қарор қилди.
Килограммни йўқотиш дастури Коулзга ўз диетасига калория чегараларига мос келадиган севимли овқатларини киритиш имконини берди. “Ушбу вазн йўқотиш дастуридаги энг яхши нарса бу ҳеч нарса тақиқланмаганлигидир. Агар ўғлим билан сайр қилаётганда музқаймоқ истеъмол қилмоқчи бўлсам, ўзимни чегараламасам ҳам бўлади”, — дея тушунтирди аёл.
Қўллаб-қувватлаш гуруҳи ва овқатланиш тартиби туфайли аёл бир йилу икки ой ичида 73 килограммгача вазн йўқотди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар