13:28 / 03.10.2019
3 725

Бой америкаликлар янада бой бўлди

Бой америкаликлар янада бой бўлди
Forbes журнали ҳар йили эълон қиладиган АҚШнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг умумий бойлиги 2,96 триллион долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилгидан 2,2 фоизга кўпдир. Шу билан бирга уларнинг ўртача бойлиги 7,4 миллиард долларга ортган.

Рейтингдаги биринчи ўринни ажрими сабаб бир неча миллиард йўқотганига қарамай Amazon асосчиси Жефф Безос эгаллади. Ҳозирда унинг бойлиги 114 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчи ўриндаг 106 миллиард доллар билан Билл Гейтс эгаллади, учликни эса Уоррен Баффет (80,8 миллиард доллар) ёпиб берди. 2019 йилда рўйхатга кириш чегараси 2,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Шунингдек бешликка Facebook ассочиси Марк Цукерберг (69,6 миллиард доллар) ҳамда Oracle дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар кенгаши раҳбари Ларри Эллисон (65 миллиард доллар) кирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бой америкаликлар янада бой бўлди