
Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридаги савдо марказида ҳожатхонада қизларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда “Zakon.kz” га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Фото: Павлодар Ички ишлар департаменти
Хабарда айтилишича, 12 октябрь куни номаълум шахс кичик ойнача ёрдамида савдо марказларидан биридаги ҳожатхонада 10 ёшли қизчага қараган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида у 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва Павлодардаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаши аниқланган ва милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Фото: Instagram
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 124-моддаси (Вояга етмаганларни ахлоқсизликка ўргатиш) бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Бу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳудди шундан хатти-ҳаркатлар содир этган эркак расми тарқалган. Унда айтилишича, эркак ҳожатхонада қизлар ва аёлларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар