22:46 / 03.11.2019
4 087

Қирғизистон президенти Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича буйруқ бермаганини айтди

Қирғизистон президенти Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича буйруқ бермаганини айтди
Фото: Sputnik
Қирғизистон преизденти Сооранбой Жээнбеков Бишкек шаҳрида ўтган маҳаллий ва хорижий ОАВ раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича кучишлатар тизимга топшириқ бермаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жээнбеков Атамбаевни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ бермагани, операция вақтида амалга оширилган тартибсизликлар учун экс-президентнинг жавобгар эканлиги ва унинг ҳукуматнинг қонуний талабларини бажармаганлигини қайд этди. Атамбаев ИИВ томонидан юборилган расмий ва шахсий таклифларни рад этган, гувоҳ сифатида терговда қатнашишни истамаган.

-"Содир бўлган воқеага одиндан баҳо бера олмайман сабаби вазиятни ўрганиш юзасидан тергов ишлари давлат комиссияси томонидан амалга оширилмоқда. Комиссия барини аниқлайди ва тегишли қарор чиқаради. Атамбаевнинг ўзи ҳам мамлакатда ‘дахлсиз’ фуқаро йўқлигини бир неча марта таъкидлаган."

- "Олти йил ўтгач эҳтимол менга ҳам қайсидир жиноят бўйича айблов эълон қилиниши мумкин. Шунинг учун ҳам мен қонунбузарликларга йўл қўймаслигим ва қонунларга тўлиқ риоя қилишим зарур."

Жээнбеков Атамбаевнинг собиқ президент мақомидан ва сиёсий имунитетдан маҳрум қилиниши Олий суд Конституцион палатаси томонидан чиқарилган қонуний қарор бўлганлиги ва барча, ҳатто президент ҳам ушбу қарорга ҳурмат билан муносабатда бўлиши кераклигини билдирди.

Қирғизистон преизденти Сооранбай Жээнбеков иккинчи муддатда ҳам ўз лавозимида қолиш нияти бор ёки йўқлиги борасида ҳам жавобини айтди .
- "Иккинчи бор сайланишга ҳаққим йўқ. Бу амалга ошиши учун референдум ўтказиш ёки амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритмоқчи эмасман."

Жээнбековнинг сўзларига кўра, у 2017 йил 24 ноябрда республикаси раҳбарлигига сайланган ва ушбу лавозимдаги асосий мақсади вилоятларда янги иш ўринлари яратишдан иборат. Президент аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиб, солиқ имтиёзлари тақдим этишдан мақсад ҳудудларни ривожлантириш эканлигини маълум қилди.

- "Имтиёзли кредитларнинг 80 фоиз қисми вилоятларга юборилмоқда, аввал бу рақам 20 фоизни ташкил этган. Икки уч йил ўтгач ушбу ишлар самарасини кўрамиз. Хорижга чиқиб кетган юртдошларимиз ҳам Қирғизистонга қайтади."

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича буйруқ бермаганини айтди