Россия 2018 йил май ойидан 2019 йил апрелигача Венесуэлага 315 млн доллар нақд пул жўнатган. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Пуллар доллар ва еврода 6 та авиарейс билан жўнатилган ва Bandes банкига тушган.
Таъкидланишича, валютани “Еврофинанс Моснарбанк” Россия-Венесуэла банки ва “Газпромбанк” жўнатган. Маълум қилинишича, бу пуллар Венесуэла хорижда сақлаган валюта ҳамда нефть ва олтин учун тўлов ёки “Еврофинанс Моснарбанк” дивидендлари бўлган бўлиши мумкин.
Bloomberg маълумотларига кўра, 2018 йил май ва июлида 55 млн доллардан 2 та рейс, 2019 йил январида “Газпромбанк”дан яна 2 та рейс (50 млн ва 113 млн доллар) амалга оширилган. Апрелда “Еврофинанс Моснарбанк”нинг 97 млн доллар пул етказган яна 2 та рейси қайд қилинган.
Венесуэла ҳукуматидаги манба Каракас “Еврофинанс Моснарбанк” билан боғлиқ пулларни олганини маълум қилган. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади