Сурияда туркиялик ва суриялик ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юз берди

Сурияда туркиялик ва суриялик ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юз берди
Фото: Getty Images
Сурия ҳукумати кучлари ва Туркия армияси ҳарбийлари ўртасида Сурия шимоли-шарқида "шафқатсиз тўқнашув" содир бўлди, деб хабар берди Суриянинг САНА агентлигига таяниб Kun.uz.
Тўқнашув Хасака вилоятидаги Рас-ал-Айн шаҳри яқинида юз берган.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, тўқнашув вақтида йирик калибрли пулемётдан ўт очилган. Агентлик бу қуролдан қайси тараф фойдаланганига аниқлик киритмаган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрда курд жангарилари ва ИШИД террорчиларига қарши курашиш мақсадида "Тинчлик булоғи" операцияси бошланганини эълон қилганди.

"Тинчлик булоғи" операцияси Туркия ва Россия ўртасидаги музокаралардан сўнг 23 октябрда тўхтатилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар