
Бир кун олдин АСИЭ (Франция) Халқаро бирдамлик ва таълим уюшмасининг раҳбарлари ва ходимлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши вакиллари билан учрашиб, самарқандлик ёшларга яратилган имконият ва шароитлар билан танишдилар.
Уюшма раҳбари Алаин Паен француз ёшларини Шарқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари билан таништириш, шунингдек, халқаро таълимни тарғиб қилиш - ташкилотнинг асосий вазифаси эканлигини айтди.
Француз дипломат Ўзбекистондаги Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш мақсадида турли хил халқаро фестиваллар, грантлар ва икки мамлакатнинг ёш авлодлари ўртасида учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Меҳмонлар Францияда 2021 йилни "Ўзбекистон йили" деб номланишини таъкидладилар. Шу муносабат билан 2021 йил дунёнинг энг машҳур музейларидан бири - Париж Луврида Ўзбекистоннинг тарихий экспонатлари кўргазмаси бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар