21:51 / 19.11.2019
6 986

Америкадаги қуллик тарихи

Америкадаги қуллик тарихи
XVII-XVIII асрлар давомида одамлар Африка қитъасидан ўғирлаб кетилди ва Америка колонияларида қулликка маҳкум қилиниб, тамаки ва пахта етиштиришда асосий хизматкор сифатида ишлашга мажбур қилинди. ХIХ асрнинг ўрталарига келиб, Америкадаги қулликни бартараф қилишда кўплаб ҳаракатлар бошланиб бу эса қонли фуқаролар урушига айланиб кетишига сабаб бўлди. Иттифоқнинг ғалабаси мамлакатнинг тўрт миллион қулини озод қилган бўлса ҳам, Америка тарихидаги қулликнинг таъсирини йўқотмаган эди.

Америкада қуллик 1619 йилда "Оқ шер" хусусий фирмаси 20 нафар африкалик қулларни Британиянинг Жеймстаун (Виржиния) колониясига олиб кирган пайтдан бошланди. Аниқ маълумот беришнинг иложи йўқ бўлса-да, баъзи тарихчилар, ХVIII асрнинг ўзида Янги Дунёга 6-7 миллион қора танли қуллар олиб кирилганини ва Африка қитъаси ўзининг маълум миқдордаги халқидан айрилганини айтишади.

ХVII-XVIII асрларда қора танли қуллар асосан жанубий қирғоқдаги тамаки, гуруч ва индиго плантацияларида, Мериленд ва Виржиния жанубидаги Чесапеаке кўрфази колонияларидан Жоржия штатига қадар ишлаганлар.
Тарихда қулдорлик тузуми қанчалик узоқ давом этган бўлса-да барибир бир кун бу тузумга чек қўйилиши аниқ эди. Шундай экан қулдорликка қарши жуда кўп ҳаракатлар олиб борилди ва бунда кўп буюк шахсларнинг қанчадан қанча меҳнати сингани тарихдан маълум. 1862 йил 22 сентябрда Линкольн қулдорлик тузумини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни эълон қилди ва 1863 йил 1 январда у "ҳар қандай давлат ичидаги қуллар озод фуқаро бўлади" деб эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкадаги қуллик тарихи