Бразилия гавжум қамоқхона тизимидаги маҳбусларга жазони қисқартиришнинг янги усулини таклиф қилади - улар ўқиган ҳар бир китоби учун тўрт кунни қисқартиришар экан.
Ҳукумат маълум қилишича, Бразилиянинг энг ашаддий жиноятчиларини ушлаб турадиган 4 та федерал қамоқхонада ҳар йили энг кўп 48 кунлик жазони қисқартириш учун 12 тагача адабиёт, фалсафа, фан ёки классик адабиётларни ўқиши керак бўлади.
Расмий газетада айтилишича, маҳбуслар ҳар бир китобни мутолаа қилиб бўлганларидан сўнг, асарлари ҳақида қисқача иншо ёзишади ёки бўлмаса "жумлани тўғриланг, хатосини топинг, матнни мантиқий давом эттиринг" каби машқларни бажаришади.
Иншо ёзишлари учун эса уларга 4 ҳафтагача муҳлат беришар экан.
Ҳайъат аъзолари маҳбусларнинг ушбу "Мутолаа орқали жазони камайтириш" дастуридаги фаол иштирокига қараб уларга ҳукм чиқаришади.
Сан Паулу адвокати Андре Кеҳди шундай дейди: " Қамоқхонани тарк этувчи маҳбус китоб ўқиш орқали ўзининг дунёқарашини кенгайтириб, янада ёрқинлаштириб боради. Шак шубҳасиз улар яхши инсон бўлиб қамоқхонани тарк этишади". “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Россия президенти сайловида овоз берганлар 25% дан ошди
Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди