08:58 / 23.11.2019
6 514

Дунёнинг энг чиройли меҳмонхоналари

Дунёнинг энг чиройли меҳмонхоналари
Сайёҳларнинг мамлакатга кўп ҳамда қайта-қайта ташриф буюришига асосий сабаблардан бири бу шубҳасиз, меҳмонхоналар фаолиятидир. Меҳмонхоналардаги сервис қанчалик юқори сифатли бўлса, шунчалик унинг сайёҳлар томонидан танланиши орта боради. Қуйида эътиборингизга бир нечта дунёнинг энг чиройли дея эътироф этилган меҳмонхоналарини ҳавола қиламиз:

1. Карусо Белмонд меҳмонхонаси, Италия- Италиянинг ялтироқ Амалфи соҳилининг гўзаллигини кўриш учун ушбу меҳмонхонага ташриф буюрсангиз сира ҳам афсусланмайсиз. Меҳмонхонанинг турар жой мажмуасида улкан сув ҳавзаси бўлиб, у денгиз соҳилидаги қоятош четида жойлашган. Дастлаб ХI асрда сарой сифатида қурилган ушбу меҳмонхонада атиргул, лимон дарахтлари ва ўтлар билан хушбўй ҳидларга тўла боғлар қурилган. Хоналарда боққа ёки денгизга қараб турган кенг мармар ҳаммомлар ва балконлар мавжуд.

2. Риад Фес Мая, Марокаш- Бу меҳмонхонага шу қадар нафис безаклар билан ишлов берилганки, у ерга қадам босган инсон ўзини қадим ва сеҳрли Марокашга тушиб қолгандек ҳис қилади гўё.

3. Гленорхидаги Бланкет кўрфази, Янги Зеландия- Вакатипу кўли бўйида жойлашган ҳамда қорли Жанубий Альп тоғлари билан ўралган Бланкет кўрфази сизнинг дилингизга хуш ёқишига заррача ҳам шубҳа йўқ. Бу меҳмонхонадаги оддий хоналардан тортиб люкс хоналаргача барида баланд-баланд деразалар қурилган бўлиб, сиз у ерда туриб бемалол тоғ манзарасини томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг чиройли меҳмонхоналари