12:50 / 25.11.2019
3 517

2019 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди

2019 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди
Фото: РИА Новости
2019 йилда 2018 йилга нисбатан 48 фоизга кўпроқ чет элликлар Россия Федерацияси фуқаролигини олди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва»га таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматидан нашрга аниқлик киритишларича, Россия Федерациясининг янги 285 минг фуқаросидан 146 минги Украина фуқаролари, 35 минги Қозоғистон, 30 минги Тожикистон, 17 минги Арманистон, 14 минги Ўзбекистон, 11,5 минги Молдова фуқароларидир.

Чет эл фуқароларининг кўпчилиги Россия паспортини Ростов областида (71 минг), Москва ва Москва областида (мос равишда 10 ва 18 минг), Краснодар ўлкаси, Санкт-Петербург ва Ленинград областида (ҳар бири 10 мингдан) олган.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилганди.

«Рўйхатда кўрсатилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бекор қилиш масаласи амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилмоқда», - дея айтиб ўтилган маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди