07:30 / 28.11.2019
3 123

Эссекс шаҳридаги юк машиналарида ўликлар: қурбонларнинг жасадлари Вьетнамга қайтарилди

Эссекс шаҳридаги юк машиналарида ўликлар: қурбонларнинг жасадлари Вьетнамга қайтарилди
Буюк Британиядаги музлатгичли юк машинасида ўлик ҳолда топилган 16 та Вьетнамликларнинг жасади уйларига жўнатилди.
23 октябр куни Эссекс шаҳрида топилган 39 муҳожирлар орасида - саккиз аёл ва 31 эркак, шу жумладан 15 ёшли икки ўғил бола эди.
Жасадлар Ханойнинг Нои Баи аэропортига олиб келинган ва тез ёрдам билан уйларига олиб кетилган.
Буюк Британия ва Вьетнамда олиб борилган терговлар натижасида юк машинаси ҳайдовчиси ноқонуний иммиграцияга ёрдам бериш учун фитна уюштирганини тан олди.
Уйларига етиб борган қурбонларнинг оила аъзолари жуда қайғуда ва шу билан бирга болаларининг ҳеч бўлмаганда жасади келганига ҳам шукр қилишган.

Қолган қурбонларнинг жасадлари яқин кунларда уйларига жўнатилади.
Ҳар бир жасадни ватанига қайтариш ва қурбонларнинг оиласига 66,2 миллион Вьетнам донгидан ($ 2,856; 2,204 фунт) кўпроқ маблағ ажратилган, деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
Вьетнамнинг бир нечта ташкилотлари қурбонларнинг оилаларига ёрдам бериш учун пул йиғишди. Ҳозирда 110 минг доллардан кўпроқ маблағ йиғилган.

Қурбонлардан бири, Пҳам Тҳи Тра Мй 22 октябр куни кечқурун унинг оиласига ушбу қайғули хабарларни юборган: "Мени чет элдаги саёҳатим қайғули якун топмоқда. Мен бу дунёни тарк этяпман, сизларни жуда ҳам яхши кўраман".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эссекс шаҳридаги юк машиналарида ўликлар: қурбонларнинг жасадлари Вьетнамга қайтарилди