23:25 / 27.11.2019
5 077

Биринчи маротаба кўк китнинг юрак уриши текширилди, натижалар эса ажойиб!

Биринчи маротаба кўк китнинг юрак уриши текширилди, натижалар эса ажойиб!
Олимлар биринчи марта дунёдаги энг йирик сут эмизувчилар биологияси ҳақидаги янги маълумотларни кашф этган кўк китнинг юрак уриш тезлигини қайд этишди.
Махсус қурилмадан фойдаланиб, биологлар кўк китнинг юрак уришини ўлчаш учун танасининг чап томонига электрон датчикларни бириктирдилар.
Мутахассислар кўк кит овқатланиш учун сув тубига шўнғиганида унинг юрак уриши дақиқада икки мартага камайганини аниқладилар. Сувнинг юза қисмига кўтарилганда эса юрак уриши яна тезлашган.

Уларнинг юрак уриш тезлиги - дақиқасига 25 дан 37 гача деб хабар беради Миллий Фанлар академиясининг олимлари душанба куни нашр этилган тадқиқотида.
Узунлиги тахминан 30 метр бўлган кўк китлар, сут эмизувчи ҳайвонлар орасида энг йирик сут эмизувчилар ҳисобланади.
Олимларнинг фикрига кўра, кўк китнинг юраги «энг юқори даражада ишлайди».
Тадқиқотчиларнинг изланишларига кўра, кўк китларнинг юрак уриш тезлиги кутилгандан кўра анча юқори бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биринчи маротаба кўк китнинг юрак уриши текширилди, натижалар эса ажойиб!