27 ёшли йигитнинг юрагидан тромб топилди

Ижтимоий тармоқларда тиббий текширувдан ўтаётган 27 ёшли йигитнинг юраги УЗИси акс этган видео тарқалди. Унда 1999 йилда туғилган беморнинг юрагида тромб, яъни қон лахтаси аниқлангани айтилган.
Маълум қилинишича, йигит шифокор билан суҳбатда сўнгги кунларда нафас қисиши, ҳансираш ва кучли чарчоқ каби аломатлар безовта қилаётганини билдирган.
Тромб турли омиллар таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Энергетик ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак уришини тезлаштириши ва қон босимига таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ айнан ушбу беморда тромб пайдо бўлишига энергетик ичимликлар сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча тасдиқланган маълумот йўқ.
Мутахассислар саломатликдаги ўзгаришларни эътиборсиз қолдирмаслик муҳимлигини таъкидлайди. Сабабсиз кучли чарчоқ, нафас қисиши ёки кўкракда оғриқ кузатилса, тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим. Агар нафас тўсатдан қаттиқ қисса ёки кўкракда кучли оғриқ пайдо бўлса, зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.






























Изоҳлар 0
…