date
views 3 422

Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди

Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди
Дудежа 1995 йил 29 августда Уттар Прадеш штатида туғилган. Унинг отаси, Вед Паркаш Дудежа темир йўлларни ривожлантириш бўйича маъмурият раисининг ўринбосари, онаси эса Ғозиёбодлик Пунам Дудежа уй бекасидир.

Афсуски, Ништанинг икки қулоғи ҳам эшитмайди. Бу туғма касаллик эди. Бироқ, унинг ота-онаси бу ҳақда қизалоқ 3 ёшга тўлгандагина пайқашган. У эшитиш воситаларидан фойдаланишни бошлади ва нутқ терапияси дарсларини ўрганди. Ништа нутқини ва тилини ривожлантириш учун жуда кўп ҳаракат қилиш керак эди. Hутқ терапевтининг маслаҳати билан уни оддий мактабга юборишди.

Дудежа "Kendriya Vidyalaya Gole Market up" да 10-синфгача ўқиган. Бадиий йўналишда ўқишига қарамай, унга битирув йилида тижорат соҳасини таклиф қилишди ва Деҳли университетининг "Shri Venkatesvara" коллежида савдо-сотиқ бўйича бакалавр дипломини олди. Ҳозирда у Мумбайдаги "Mithibai" коллежида иқтисодиёт магистри унвонига сазовор бўлмоқда.

Ҳиндистонлик ёш қиз, 2018 йил 24-26 феврал кунлари Жаипур шаҳрида бўлиб ўтган "Miss and Mister Deaf India" танловида иштирок этди. Бутун Ҳиндистон карлик санъати ва маданияти жамияти (AIDACS) ҳомийлигида бўлиб ўтган эди. Ушбу танловда Ништа Дудежа 1-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, у танлов давомида "энг яхши соч турмаги" мукофотига ҳам сазовор бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди