Лионель Скалони: Лионель Мессисиз Аргентина терма жамоаси аввалгидек бўлмайди

Лионель Скалони: Лионель Мессисиз Аргентина терма жамоаси аввалгидек бўлмайди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони, Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолияти якунига етаётганини тан олиб, унинг ўрни ҳеч қачон бўш қолмаслигини ва жамоа динамикасида туб бурилиш юз беришини таъкидлади.
  • Скалонининг сўзларига кўра, Месси майдонни тарк этгач, жамоа атрофида фақат носталгия қолади, чунки унинг майдондаги борлиғи барчага куч бағишлаган.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони афсонавий сардор Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолияти якунига етаётгани ҳақида очиқ фикр билдирди. Ла Насион нашри тарқатган маълумотларга кўра, мураббий саккиз карра "Олтин тўп" соҳибининг халқаро майдондаги ўрни ҳеч қачон бўш қолмаслигини ва жамоа динамикасида туб бурилиш ясалишини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Буркина-Фасо устидан қозонилган 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг, асосий эътибор сешанба куни Бенин билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига қаратилди. Бу учрашув Лионель Месси учун Аргентина либосидаги сўнгги ўйин бўлиши кутилмоқда. Қатардаги Жаҳон чемпионати ҳамда Америка кубоги ғалибларини бошқарган Лионель Скалони шогирдининг ўзига хос таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.

Носталгия ва ноёб энергия

Лионель Скалонининг таъкидлашича, Месси майдонни тарк этгач, жамоа атрофида фақат соғинч туйғуси қолади. "Фақат носталгия қолади, чунки у энди у ерда бўлмайди", — деди мураббий. Унинг сўзларига кўра, майдонда Лионель Месси билан бирга ҳаракат қилиш мутлақо ўзгача ҳиссиёт бўлиб, бундай нёсни нафақат жамоадошлар, балки рақиблар ва мухлислар ҳам бошқача ҳис қилишган.

Аргентиналик мутахассис Мессининг нафақат чиройли голлари, балки унинг майдондаги борлиғи барчага куч бағишлаганини алоҳида эътироф этди. Скалони бу хусусиятни бошқа ҳеч бир футболчида кўрмаганини тан олиб, келгусида миллий жамоа ўз фаолиятини давом эттириши аниқлигини, бироқ аввалгидек бўлмаслигини қўшимча қилди.

Меҳнатсеварлик ва намунали профессионализм

Мураббийнинг фикрича, Лионель Мессининг келажак авлод учун қолдирадиган асосий мероси унинг ёпиқ эшиклар ортидаги темирдек интизоми ва машғулотлардаги тинимсиз меҳнатидир. У ҳатто жамоа мундиал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган пайтларда ҳам йиғинларга биринчилардан бўлиб келиб, охирги бўлиб кетиши барча учун улкан мактабдир.

"У ажойиб намуна: машғулотга биринчи бўлиб келади, охирида кетади, ўзига қандай қарайди ва ҳар бир ўйинга қандай ёндашади", — деди Лионель Скалони футболчининг инсоний ва профессионал фазилатларини мақтлаб.

Монументал стадиондаги тарихий видолашув

Эстадио Монументал стадионида бўлиб ўтадиган Бенин қарши баҳс буюк сардор ва Қатарда чемпионликни қўлга киритган асосий таркиб футболчилари учун муносиб ҳурмат бажо келтириш маросимига айланади. Мухлисларнинг чипталарга бўлган талаби мисли кўрилмаган даражада юқори эканлиги таъкидланди.

Лионель Скалонининг сўзларига кўра, агар шундай бешта стадион бўлганида ҳам бари тўлиб, одамларга жой етишмас эди. Мураббий бу кун барча учун, жумладан Лео учун ҳам унутилмас ва ҳиссиётларга бой ўтишини таъкидлаб, унга елка тутиб келган барча жамоадошлар ҳам бу олқишларга лойиқлигини қайд этди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар