Боливия ҳукумати Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер беради

1 дақиқа ўқиш2.6K
Боливия ҳукумати Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер беради
Яқин кунларда Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралесни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарилади. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинча президенти Жанин Аньес маълум қилди.

«У (Моралес) ортга (Боливияга) қайтса халқ олдида, адлия идораларига жавоб бериши кераклигини яхши билади. Яқин кунларда уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарилади, биз тегишли сўровни юборганмиз», - деди Аньес журналистларнинг саволларига жавобан.

Шу билан биргаликда, у Моралес қачон истаса Боливияга қайтиши мумкинлиги, чунки унинг ўзи мамлакатдан кетишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

Пайшанба куни Аргентина ТИВ Моралес Аргентинага келгани ҳақида маълум қилганди. Аввалроқ у ушбу мамлакат ҳукуматидан бошпана сўраганди.

Шу кунларда Аргентинадаги Expreso de Salta нашри Моралес Аргентинадаги Боливия билан чегарага яқин ҳудудда жойлашган Сан-Рамон-де-ла-Нуэва-Оран шаҳарчасида истиқомат қилиши ҳақида хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, у шу ердан туриб «Социализмга томон ҳаракат» партиясидан 2020 йилги президентлик кампаниясини бошқармоқчи.

Эво Моралес ва Боливиянинг бошқа юқори лавозимдаги раҳбарияти шу йилнинг 10 ноябрида президентлик сайловларининг баҳсли натижалари туфайли 19 кун давом этган сиёсий норозиликлардан кейин истеъфога чиққан. Мамлакатда Сенат спикерининг иккинчи ўринбосари Жанин Аньес президент вазифасини бажаришга киришиб, янги ҳукуматни шакллантирган. Моралес бу ҳодисани «фуқаролар томонидан давлат тўнтариши» деб атаган ва мамлакатда барқарорлик сақланиши учун истеъфога кетаётганини маълум қилган.

Истеъфодан кейин Моралес Мексикага йўл олди. 7 декабрь куни собиқ президент тиббий кўрикдан ўтиш учун Кубага йўл олгани маълум бўлди.

Ноябрь ойи охирида Жанин Аньес 20 октябрь кунги президентлик сайловлари натижасини бекор қилиб янги умумхалқ сайлови ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Аввалроқ ушбу қонун лойиҳаси Боливия парламенти томонидан бир овоздан маъқулланганди.

Мазкур қонун лойиҳаси амалда Моралеснинг кейинги сайловларда қатнашиш имкониятини йўққа чиқаради.

Би-би-си нашри учун берган интервьюсида Моралес АҚШ элчихонаси унга фитна уюштирганини таъкидлаб, АҚШни давлат тўнтариши ташкиллаштиришда айблаганди.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?