date
views 5 447

Эрон БМТга мурожаат қилди: “Урушни хоҳламаймиз”

Эрон БМТга мурожаат қилди: “Урушни хоҳламаймиз”
Расмий Теҳрон БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаб, АҚШ билан уруш бошлашга уринмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
“Биз уруш бошлашга ҳаракат қилмаяпмиз. Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий авантюрага қарши жавоб қайтаришга тайёр эканимиз ҳақида огоҳлантирамиз”, – дейилади мактубда.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, ушбу мактуб АҚШнинг Ироқдаги икки ҳарбий базасига ракета зарбаси берилганидан кейиноқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош котиб Антониу Гутерришга юборилган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф авиазарбалар халқаро қонунлар доирасида амалга оширилганини билдирди.
“Эроннинг ўзини ҳимоя қилиши БМТ низомининг 51-моддасига таянади”, – дея ёзди у Твиттердаги саҳифасида. Вазирнинг таъкидлашича, Эрон урушни хоҳламайди, лекин ҳар қандай ҳужумга қарши ўзини ҳимоялашга тайёр.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон БМТга мурожаат қилди: “Урушни хоҳламаймиз”