Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп расман ишга туширилди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп расман ишга туширилди
Хитой жанубида дунёдаги энг катта ва энг сезгир сферасимон радиотелескоп FAST расман ишга туширилди. Бу ҳақда 11 январда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, апертураси 500 метр бўлган радиотелескопнинг қиймати 170 млн долларни ташкил қилган.

Унинг майдони 30 та футбол майдонига тенг бўлиб, периметри 1,6 кмни ташкил қилади. Объект Гуйчжоу провинциясининг жанубидаги табиий ботиқликда жойлашган.

Айни вақтда FAST дунёдаги энг йирик радиотелескоп ҳисобланади. У коинотнинг ривожланиши ва эволюцияси билан боғлиқ жумбоқларни ечиш учун қўлланади.
Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп расман ишга туширилди
Телескопнинг бош муҳандиси Цзян Пэннинг таъкидлашича, FAST эвазига яқин йилларда бир қатор йирик илмий кашфиётлар амалга оширилади.

FAST 2016 йилда қуриб битказилган. Унинг қурилиши 5 йил давом этган. Сониясига 38 Гбайт ахборотни қабул қила оладиган телескоп 2 йил ичида 102 та янги пулсар юлдузни аниқлаган. Бу эса Европа ва АҚШдаги тадқиқот гуруҳлари томонидан шу давр ичида топилган умумий пулсарлар сонидан кўпроқни ташкил қилади.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?