21:02 / 16.01.2020
3 747

Алмазбек Атамбаев рафиқаси ва ўғиллари билан учрашди

Алмазбек Атамбаев рафиқаси ва ўғиллари билан учрашди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев рафиқаси Раиса ва ўғиллари Сейитбек ва Қодир билан учрашди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев Sputnik Қирғизистонга маълум қилди.

Учрашув сешанба, 14 январь куни бўлиб ўтди. Алмазбек Шаршенович ўзини яхши ҳис қилмоқда, соғлиғидан шикоят қилмаяпти”, - деди адвокат.
Унинг сўзларига кўра, Атамбаев Қўй-Тошда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши материаллари билан танишиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди.

Бироқ уддасидан чиқа олишмади, чунки собиқ президентнинг тарафдорлари қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ушбу ҳодисалар натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлди. 8 август куни уни қўлга олиш амалёти такроран ўтказилди. Натижада сиёсатчи таслим бўлди. Ҳозирда Атамбаев ва унинг бир неча тарафдорлари ҳибсга олинган ва жиноят ишлари қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбаев рафиқаси ва ўғиллари билан учрашди