Путин учун уюштирилган “фуқаролар билан суҳбат“да снайперларни сезиб қолишди

  • 05 февраль 2020, 20:53
  • 6 553
  • Дунё
  • Путин учун уюштирилган “фуқаролар билан суҳбат“да снайперларни сезиб қолишди
    Фото: Яндекс
    Россия Президенти Владимир Путин Череповец аҳолиси билан суҳбатлашиш учун тўхтаб, бир неча сонияга чиққан жой қаттиқ қўриқланган. Бу ҳақда Rosbalt'га таяниб Sof.uz хабар берди.

    Журналистлар томонидан ёзиб олинган ёзувлардан бирида, президент автоулови темир тўсиқ олдида тўхтаган ва у ерда ўнлаб фуқаролар турган. Путин "Aурус" автомобилидан чиқиб, панжара орқали бир неча киши билан қўл бериб кўришган. Aҳоли билан учрашув тахминан 20 сония давом этиб, сўнг президент машинага ўтириб жўнаб кетган.

    Телесюжетларда, "президент кортежни кутилмаганда тўхтатди" деб хабар берилган, аммо ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган яна бир тасвир шуни кўрсатадики, фуқаролар йиғини олдиндан ташкил этилган ва бу жой биноларнинг бирини томида навбатчилик қилаётган снайпер томонидан қўриқланган.

    » » Путин учун уюштирилган “фуқаролар билан суҳбат“да снайперларни сезиб қолишди