11:53 / 18 февраля 2020
1 627

Помпеонинг хавотирларига жавоб: “Қўрқитишни яхши кўрадиганлар бор”

Помпеонинг хавотирларига жавоб: “Қўрқитишни яхши кўрадиганлар бор”
Россиялик вирусолог Виктор Зуев АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг “Ўзбекистон ва Қозоғистон корнавирусга қарши тура олмаслиги” ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Ўтган ҳафта матбуот анжуманида чиқиш қилган Майк Помео Хитойга қўшни бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон инфратузилмаси коронавирусга қарши туришга тайёр эмаслиги ҳақида айтганди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бу масалада аллақачон 100 миллион доллар ажратган ва бундан кейин ҳам ушбу республикаларга фаол ёрдам беришда давом этади.

Россия табиий фанлар академиясининг фахрий вице-президенти, тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Виктор Зуевнинг айтишича, АҚШ асоссиз равишда ваҳима кўтаряпти ва бўрттирилган кўрсаткичларни далил қилиб кўрсатяпти. Мутахассиснинг фикрича, қийин вазиятда қандай амал қилишни Ўзбекистон ва Қозоғистон яхши билади.

“Мен улар (Ўзбекистон ва Қозоғистон) нима қилиш кераклигини ва нима қилишни ўзлари тушунади, деб ўйлаймане. Ниманидир ҳисоблаб ўтиришни, айниқса, бошқаларни қўрқитишни ёқтирадиганлар кўп. Фикримча, америкаликлар бу касалликни миллиардлаб одам юқтирса керак, деб ҳисоблаяпти. Аммо улар бу масалада вирусга қарши кўрилган барча чора-тадбирларни ҳисобга олмай мавзуга бурун тиқишяпти”, дейди у.

Зуевнинг айтишича, бундай мавзуларда гапираётганда, хусусан, Хитой ҳукумати шу кунларда зарарланганлар сони камаяётганини айтиб турган вир вақтда кўпроқ далил келтириш лозим.
Бу жуда муҳим кўрсаткич. Бу касаллик чўққидан ўтиб бўлгани ва эпидемия қулашга қараб кетганини билдиради. Бундан хурсанд бўлиш керак”, дейди зуев.

Шу билан бирга мутахассис айни касаллик бўйича дори вакцинаси ишлаб чиқарилгани ҳақидаги баёнотларга холис ёндашиш кераклигига ва уч ой ичида уни ишлаб чиқиш имконсиз эканига урғу беради.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2019 йил декабрда Хтойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлаган янги турдаги коронавирусдан умумий ҳисобда 73 335 киши зарарланган, 1 873 киши бу касаллик туфайли вафот этган. Айни пайтда 12 803 киши ундан бутунлай соғайиб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)