11:07 / 26.02.2020
4 018

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2715 кишига етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2715 кишига етди
Фото: «РИА Новости»
Хитойнинг материк қисмида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 78 минг кишидан ошиб кетган, улардан камида 29 минг нафари даволаниб, касалхонадан чиқарилган. Бу ҳақда Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълум қилди.

31 та провинциядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, касалликни юқтириб олиш билан боғлиқ 78 064 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган, 29 745 кишига касалхоналардан уйига жаво берилган, вафот этганларнинг умумий сони эса 2715 кишига етган.

Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида сўнгги бир сутка давомида 401 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган, 52 нафар бемор эса вафот этган.

Янги турдаги коронавирус инфекцияси 2019 йил декабрь ойи охиридан бошлаб тарқала бошланган эди. Касаллик Хубэй провинцияси маъмурий маркази Ухань шаҳридан тарқалган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик билан боғлиқ вазиятни халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб тан олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2715 кишига етди