18:50 / 28.02.2020
3 429

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 46 фоизи тузалди

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 46 фоизи тузалди
Фото: The World News
Хитойда коронавируснинг янги турини юқтирганларнинг қарийб 46 фоизи тузалди ва касалхонадан чиқарилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 78 824 кишига етди. Уларнинг 36 117 нафари даволаниб, касалхонадан рухсат берилди. Улар касалланганлар умумий сонининг 45,8 фоизини ташкил этади. Айни пайтда яна 39 919 киши касалхонада қолмоқда.

Эпидемия бошланганидан бери Хубэй провинциясини ҳисобга олмаганда бутун Хитой бўйлаб 12 910 та касалланиш ҳолати қайд этилган, улардан 106 таси оғир аҳволда бўлган. Ўлим даражаси 0,8 фоизни ташкил этган.

Эпидемия ўчоғи бўлмиш Хубэй провинциясининг ўзида эса 65 914 та касалланиш ҳолати қайд этилган, улардан 2682 нафари вафот этган. Ўлим кўрсаткичи 4 фоизни ташкил этган.

Умумий ҳисобда коронавирус 2 788 кишининг умрига зомин бўлди. Ҳозирда у Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Улар орасида Италия коронавирусдан энг кўп азият чекмоқда, бу мамлакатда вирус юқтирганлар сони 500 кишидан ошди. Шунингдек, мамлакатда 14 та ўлим ҳолати қайд этилган. Францияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 38 та ҳолат қайд этилган, уларнинг иккитаси ўлим билан тугаган. Кекса эркак 26 февраль куни Париждаги Salpetriere касалхонасида вафот этди, ундан олдин 80 ёшли Хитой фуқароси вафот этган.

Коронавирус бўйича дастлабки ҳолатлар Австрияда ҳам қайд этилган. Маҳаллий расмийлар маълумотларига кўра, Инсбрукда яшайдиган икки нафар Италия фуқароси касалланган.

ЖССТ раҳбари барча давлатларни коронавируснинг муқаррарлиги ҳақида ўйлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, барча зарурий чора-тадбирларни кўраётган бой давлатлар ҳам инфекциянинг тарқалишини олдини олиш учун кутилмаган ҳолатларга тайёр туриши керак.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 46 фоизи тузалди