08:36 / 10.03.2020
3 182

Италиянинг 27 та турмасида маҳбуслар “коронавирусдан ўлишни истамай” исён кўтарди

Италиянинг 27 та турмасида маҳбуслар “коронавирусдан ўлишни истамай” исён кўтарди
Фото: Yara Nardi/Reuters
Италияда коронавирус тез тарқалаётгани сабабли жорий қилинган чекловлар сабабли турмаларда норозиликлар бошланди.

Тартибсизликлар 27 та ахлоқ-тузатиш муассасасида юзага келиб, маҳбуслар хавфли вирус эпидемияси сабабли амнистия талаб қилишган. Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, тартибсизликлар Миланнинг “Сан Витторе” ва Римнинг “Ребиббия” ҳамда Салерно, Неапол, Верчелли, Алессандрия, Фожа, Павия шаҳарларидаги турмаларда қайд этилган. Баъзи турмаларда маҳбуслар норозилик сифатида маҳаллий тиббий муассасаларни қўлга олишга ҳаракат қилган.

Италия шимолидаги Модена шаҳридаги турмада маҳбуслар исён кўтариши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, Парма, Алессандрия ва Веронадаги турмаларда бир кишидан ҳалок бўлган. Шунингдек, 18 киши, жумладан 3 соқчи ва 6 санитар жароҳат олган.

Фото: tgcom24.mediaset.it
Фожадаги турмадан тартибсизликлардан фойдаланиб 50 маҳбус қочиб кетган. Шундан кейин маҳаллий ҳокимият шаҳар аҳолисига савдо нуқталари ишини тўхтатиш, банклар ва муассасаларни ёпишни илтимос қилган. Тез орада 30 қочоқ полиция томонидан қуршаб олинган. Таъкидланишича, 365 кишига мўлжалланган маҳаллий турмада 608 киши сақланади. Маҳбусларнинг шикоят қилишича, улар “жаҳаннамдагидан ёмонроқ яшашади” – қўриқчилар вирусга чалинишлари хавотирида маҳбусларга ташқарига чиқишни тақиқлаб, уларни 24 соат ёпиқ камераларда ушлаб турибди.

Фото: tgcom24.mediaset.it
Айни вақтда Италияда 7375 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, 622 одам соғайиб кетган, 366 киши вафот этган. Коронавирус жадал тарқалаётган 14 та шимолий вилоят ва Ломбардия мухтор вилояти карантинга ёпилган. Бу ҳудудларга кириш-чиқиш ва улар ичида ҳаракатланиш тақиқланган.

Фото: tgcom24.mediaset.it

Фото: tgcom24.mediaset.it

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиянинг 27 та турмасида маҳбуслар “коронавирусдан ўлишни истамай” исён кўтарди